Биз ҳақимизда

Бизнинг Миссия

“Interintellect” гуруҳи ўз олдига ривожланган ва ривожланаётган давлатлардан Ўзбекистон иқтисодиётига технологиялар трансферига кўмаклашиш, ватан ривожини доимий равишда дунё давлатлари инновациялари билан таништириб бориш каби олий мақсадларни қўйган.

Xитой Халқ Республикасининг турли ишлаб чиқарувчилари, транспорт-логистика компаниялари ва бошқа шу турдаги бизнес тизимига xизмат қилувчи турли институтлари билан ўрнатилган бизнес алоқаларимиз ва амалий бизнес ва савдо жараёнларини иқтисодий оптималлаштириш, ортиқча харажатларни олдини олиш бўйича кўп йиллик тажрибамиз Сиз азиз харидоримиз бошлаган бизнеснинг муваффақиятини таъминлашга xизмат қилади.

Бизнесдаги муваффақиятингизни биргаликда нишонлаймиз!

  • chin_mochin

Хитой ҳақида қисқача малумот

Аҳоли сони

млн

Ер майдони

млн км²

Ялпи Миллий Маҳсулот

трлн

ЯММ жон бошига

доллар

Хизматлар

Xитой билан ҳамкорлик янада осон!
Бизнинг Хизматларимиз:

Хитойдан ҳамкор ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчилар излаб топиш

chin_mochin

Бугунги кунга келиб Хитойда давлат рўйхатидан ўтган биргина кичик ва ўрта бизнесга хос бўлган компаниялар сони 43 миллиондан ошди. Xитой иқтисодиётининг бу қадар юксак даражада ўсиши кўп жиҳатдан давлат ва маҳаллий ҳукуматлар доирасида ташкил этилган Эркин Иқтисодий ва Теxнологик Ривожланиш Ҳудудларининг ривожига бориб тақалади. Бугунги кунда Xитой давлати 7 та Маxсус Иқтисодий Ҳудуд (административ дивизия), 131 та давлат аҳамиятидаги Эркин Иқтисодий ва Теxнологик Ҳудудлар, 1500 дан ортиқ Саноат Паркларига эга. Ушбу иқтисодий ҳудудларда шаклланган ва ривожланган кўплаб Xитой Миллий компаниялари бугунги кунга келиб миллий компаниядан кўпчиликка таниш ҳалқаро компанияларга айланишган: Lenovo, Huawei, Haier, Geely, Alibaba ва бошқа кўплаб шу кабилар.

Биз сиз учун ушбу кўп сонли компаниялар ичидан энг сараларини танлаб сизнинг узоқ йиллик ишончли ҳамкорингизга айлантирамиз.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Мос ишлаб чиқарувчилар ва мос маҳсулотлар излаб топиш;
  • Мос ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш;
  • Ўрнатилган ҳамкорлик доирасида доимий узвий алоқани таъминлаш;

Ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш

chin_mochin

Хитой давлати нафақат истеъмол товарлари ишлаб чиқаруви билан балки ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқаруви билан ҳам дунёга танилган. Ляонин, Тяньцзинь, Хэбэй, Хубэй, Цзянсу, Чунцин, Шаньдун, Шанхай, Гуанчжоу каби бир қанча провинцияларда 12 категориядаги (транспорт, электр, кон саноати, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, ички ёнув двигатели, машина жиҳозлари, асбоб-ускуналар, табиат муҳофазаси ҳамда озиқ-овқат саноати жиҳозлари) деярли барча турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаруви кенг йўлга қўйилган.

Бизнинг жамоамиз сизга Хитой давлатидан сиз режалаштираётган ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш дастгоҳ ва жиҳозларини энг сифатли ва энг арзон нархларда таклиф этади.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Мос дастгоҳ ва жиҳозларни арзон ва сифатлисини излаб топиш;
  • Дастгоҳ ва уни ишлатиш билан боғлиқ барча маълумотларни аниқлаш;
  • Дастгоҳ сотиб олиш ва Ўзбекистонга келтириш, шу билан бирга дастгоҳнинг кафолат муддатлари ва ундан ташқари муддатларда ҳам таъминотчи билан узвий алоқани таъминлаш;

Xитойга импортни ташкил этиш

chin_mochin

Хитой иқтисодиётининг ярим тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқаришнинг зарур ҳом-ашёсига бўлган талаби кундан-кунга ошиб бормоқда. Хитой Ер ва Табиий Ресурслар Министрлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда Хитой иқтисодиётининг ривожи учун ўта зарур бўлган 11 турдаги металлар тақчиллиги юзага келган ва бу тақчиллик 2020 йилгача 25 турдаги металларда юзага келишининг аниқ башорати мавжуд. Хитой иқтисодиётининг ўсиб борувчи эҳтиёжи сизнинг маҳсулотингиз учун юқори талаб ва айни пайтда юқори нархларни юзага келтиради.

Ўзбекистонда ишлаб чиқараётган маҳсулотингизга Хитой давлатидан харидор топишга интилаётган бўлсангиз, айтишимиз мумкинки, Хитой бозори сизнинг маҳсулотингиз учун айни мос потенциал харидор саналади. Айни жараённи амалиётида сизга ҳам маълумотли ҳам амалий кўмак бўламиз.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Маҳсулотингизнинг Хитой бозоридаги рекламасини ташкил этиш;
  • Маҳсулотингиз учун Хитойдан мос харидорлар излаб топиш;
  • Маҳсулот экспорти бўйича жараёнларни бошқариш;

Xитой Олий Ўқув Юртлари билан таништириш

chin_mochin

Xитойда дунёнинг 194 давлатидан келган 320,000 дан ортиқ ҳорижлик талабалар тил ва касбий йўналишларда таълим оладилар. Xитой Таълими Вазирлиги 2020 йилгача ҳорижий талабалар сонини 500,000 га чиқариб, Xитой давлатини Осиёнинг халқаро талабалар энг кўп таълим оладиган мамлакатига айлантириш мақсадидаги Ўрта ва Узоқ Муддатли Миллий Таълим Ислоҳотини изчил олиб бормоқда. Халқаро талабаларга Xитой давлати, маҳаллий хокимликлар ва университет грантлари мавжуд. 31 та провинсия, автоном ва мунисипал ҳудудлардаги 620 коллеж ва университетлар ҳорижий талабаларни қабул қилиш бўйича аккредицияга эга. Хитойда таълим олиш нархлари ҳам қиммат эмас.

Умуман, Хитойда таълим олишингиз билан боғлиқ барча жараёнларда сизга дўстона кўмак ва доимий қўллаб-қувватловчи бўламиз деб ишонамиз.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Мос олий ўқув юртини тавсия этиш, ўқув юртига қабул талабидаги ҳужжатлар билан ишлаш;
  • Ўқув юрти грантлари билан ишлаш;
  • Хитой олий ўқув юртига қабул қилинган талабаларга Хитойдаги ҳаётга осон мослашиб олишлари учун доимий тавсиялар билан кўмаклашиш;

Бизнес саёҳатларини режалаштириш

chin_mochin

Дунёда энг йирик халқаро кўргазмалардан ҳисобланган Кантон фестивали ҳар йили икки марта баҳор ва куз ойларида Хитойнинг Гуангжоу шаҳрида ўтказилади. Кўргазма 60 мингга яқин (2010 йил ҳисоби) ишлаб чиқарувчиларнинг турли ҳилдаги маҳсулотлари намойишини ташкил этади. Ҳорижий ташриф буюрувчиларнинг кўргазмалардаги иштироки сони ўртача 200 минг нафардан (2010 йил ҳисоби) ортиқ. Аммо ушбу кўргазма Хитойда ўтказиладиган ягона кўргазма ҳам эмас. Шу ва шу каби бошқа кўргазмалар ҳам талайгина.

Агар Сизда Xитойдан мос ҳамкор ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчилар, зарур маҳсулот ва xизматларни излаб топиш юзасидан Xитой завод-фабрикалари ва савдо кўргазмаларига ташриф буюриш истаги бўлса, Хитойга сафарингизни режалаштириш ишини бизга ишонишингиз мумкин.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Аввалдан билетлар, меҳмонхоналар буюртма қилиш;
  • Ҳамкорлар билан бизнес учрашувларини режалаштириш;
  • Хитой бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш;

Харид қилинган маҳсулот сифати устидан назорат ўрнатиш

chin_mochin

Сифат назорати бу сўнгги босқичда сотиб олувчининг ўзи истаган сифатдаги маҳсулотни қўлга киритишини таъминловчи хизмат саналади. Бунда таъминотчининг ишлаб чиқариш маскани (фабрика, завод) аудити, буюртмадаги маҳсулотдан танланма наъмуналарнинг лабаротория кўриги, юкни сотувчи омборидан ортиб чиқариш олдидан амалга ошириладиган визуал кўрик ва бошқа шу каби хизматлар назарда тутилади.

Хитой давлатидан сотиб олинаётган маҳсулотлар албатта жўнатилишдан олдин энг камида визуал сифат кўригидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ иш саналади.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Завод ва фабрикалар аудити;
  • Маҳсулот сифатининг лабаротория текширувини ташкиллаштириш;
  • Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жойидан ташувчига ўтказилишидан аввалги визуал кўрик;

Транспорт ва Логистика ишини ташкил этиш

chin_mochin

Ҳалқаро юк ташиш иши ўз ичига бир қанча босқичдан иборат жараёнларни жамлаган. Бу - юкни мос ташувчига ортиш, экспорт бўйича ҳужжатлаштириш, божҳона ва импорт ҳужжатлари билан ишлаш, зарур ҳолларда омбор хизматини ташкиллаштириш ва шу каби мураккаб ва кўп босқичли жараённи бошқариш демакдир. Биз билан ушбу мураккаблик cиз учун фақат бир босқичда амалга ошади.

Бизнинг малакали мутахассисларимиз Хитойнинг исталган нуқтасидан Ўзбекистоннинг давлат божхона постларигача, маълум шартларда эса сизнинг Ўзбекистондаги адресингизгача ҳаво ва ер усти транспортларида транспорт ва логистика ишини ташкил этиб берадилар. Бунда буюртманинг суғуртаси, юк ва божхона билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш ишлари ҳам назарда тутилади. Буюртмангизнинг арзон ҳаражатларда, ўз вақтида ва буст-бутун етказилиб келиниши бизнинг асосий мақсадимиздир.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Юкнинг таъминотчидан ташувчига ўтиши жараёнида назорат ўрнатиш;
  • Логистика ишини ташкил этиш;
  • Юк, ташиш, божхона ва экспорт-импорт ҳужжатлари билан ишлаш;

Маҳсулот ва xизматлар излаб топиш

chin_mochin

Дунё бўйлаб электрон тижоратнинг кенг миқёсда ривож топиши бугунги кун харидори учун исталган турдаги маҳсулотни онлайн қидириб топиш ва электрон тўлов орқали сотиб олиш имкониятини очиб берди. Хитойдаги ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши электрон тижоратнинг ривожига кескин туртки бўлди. Мисол ўрнида Taobao.com ва Tmall.com электрон тижорат порталларининг 2012 йил бўйича товар айланмаси $159миллиард долларни ташкил этганини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Якка турдаги харидорларимизга Хитойнинг ишончли ва тезкор машҳурлик касб этиб бораётган taobao.com, jd.com, tmall.com ва aliexpress.com тижорат вебсайтлари порталларидан улар танлаган маҳсулотларнинг хариди ва адресларигача бўлган етказиб бериш хизматларини таклиф этамиз.

Бизнинг хизматларимиз:

  • Ишончли таъминотчи ва мос маҳсулотни излаб топиш;
  • Ҳалқаро тўлов бўйича ёрдамлашиш;
  • Почта бўйича жўнатувларни назоратини таъминлаш;

Бизнинг Жамоа

Kомпания тарихи

  • chin_mochin

    2013

    Interintellect

    Хитой бозори бўйича хизмат кўрсатишда айнан Ўзбекистон ва Хитой бизнес муносабатларини ривожини назарда тутган ҳолда Ўзбекистонда “Interintellect” консалтинг хусусий фирмаси ташкил топди.

  • chin_mochin

    2012

    Ухань шаҳри

    Хитойнинг Хубей провинцияси маркази Ухань шаҳрида компаниянинг шўъба филиали ташкил топди.

  • chin_mochin

    2010

    Inovatus-usluge

    Хорватия (Марказий Европа) маркази Загреб шаҳрида компания “Inovatus-usluge” номи билан рўйхатга олиниб ўз фаолиятини бошлади. Бу даврда асосан Хитой ва Европа бозорини боғлашга ва қисман Ўзбекистон ва Хитой бизнес муносабатларига хизмат кўрсатилди.

Корпоратив Мижозлар

Харидорлар эътирофи

Муваффақият бу ҳар бир харидорга ҳар куни хизмат кўрсатишдан юзага келади. Харидорлармиз эътирофи
бизнинг хизматларимизга берилган баҳодир.

chin_mochin

Сизлар туфайли менинг Хитойга бир неча бор ташриф буюриш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган ортиқча сарф–ҳаражат ва қимматли вақтим тежалди. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз келажакда ҳам самарали давом этади.

chin_mochin

“Interintellect” консалтинг ва унинг ҳалқаро профессионал жамоаси бизнинг Хитой билан боғлиқ операцияларимизнинг ҳар босқичида муҳим аҳамият касб этган. Жамоа бизнинг ҳар қандай чақириғимизга “лаббай” деб профессионал хизмат кўрсатиб келмоқда; уларнинг кўмагисиз биз бугунги кундаги муваффақиятимизни нишонламаган бўлар эдик.

chin_mochin

Сизларнинг профессионал кўмагингиз менинг Хитойга ташрифимни турли чалкашмовчиликлар ва вақт йўқотишлардан ҳоли, мароқли ва самарали бўлишини таъминлади.

chin_mochin

“Interintellect” консалтинг гуруҳи мени дунёга боғлади. Бугунги кунда мен Хубей Хуажонг Политехника университети биринчи курс талабасиман. Келажакда ушбу компания жамоаси таркибига қўшилишни ният қилганман.

Қўшимча хизматлар

Авиабилет / Меҳмонхона брон қилиш

Хитойга ва Хитой ички йўналишлари учун авиабилетлар (поезд билетлари) ва меҳмонхоналар аввалдан брон қилиш ва сотиб олиш

Aэропортдан кутиб олиш / кузатиш

Хитой бўйлаб барча аэропорт ва поезд бекатларида кутиб олиш ва кузатиб қўйиш ишини ташкил этиш

Кўргазмаларда рўйҳатдан ўтишда кўмаклашиш

Хитой миқёсидаги турли хилдаги кўргазмаларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш ишлари

Таржимонлик хизматлари

Хитойдаги харакатингизни ва тил билан боғлиқ муаммоларингизни енгиллаштирувчи таржимонлик хизматлари

Виза бўйича қўллаб-қувватлаш

Хитойга ташриф учун виза ҳужжатларини йиғиш ва расмийлаштириш бўйича хизматлар

Автомобиль ижараси

Хитой ичкарисида автомобилларни ижарага олиш ишини ташкил этиш

Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк….

chin_mochin

Бизнесдаги муваффақиятингизни биргаликда нишонлаймиз!!!

Сизни ушбу сайтга ташриф буюришингизни таклиф қиламиз!

Боғланиш

Top